Фарғона вилоятида 23 ёшли фуқаро ва 4 киши йўл талашиши оқибатида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 март куни Данғара тумани Олтиқўш маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган А.Н. ўзига тегишли бўлган Gentra автомашинасида Учкўприк тумани Сойбўйи маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган вақтида Spark русумли автомашинада бўлган Бағдод тумани Ултарма қишлоғида яшовчи М.С., Ш.М., Х.Р. ҳамда А.А. лар билан ўзаро йўл талашиб жанжаллашиб кетган.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Учкўприк туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув якунига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.