АсосийЖАМИЯТ

Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.

'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

13 июнь куни Сенат ялпи мажлисида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодексига "коррупцияга оид жиноятлар" атамаси киритилиб, ушбу тоифага кирадиган жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланади. Ташаббускорларга кўра, бу амалиётдаги турлича талқинлар ва терминологик чалкашликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тартибини қўллаш тақиқланмоқда.

Қонун билан хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик учун жавобгарлик ҳам кучайтирилмоқда. Хусусан, Жиноят кодексининг 168-моддаси бўйича ушбу қилмиш оғирроқ тоифага ўтказилиб, максимал жазо муддати 8 йилдан 10 йилгача оширилмоқда.

Бундан ташқари, нодавлат ёки хусусий ташкилот ходимини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун ҳам қатъийроқ жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Қонунга кўра, бир қатор жиноятларнинг "ғаразгўйлик ниятларида" содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

Давлат харидлари соҳасида ҳам санкциялар кучайтирилмоқда. Ҳужжат доирасида "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги қонунга ҳам ўзгартириш киритилиб, айрим назорат ваколатлари бекор қилинган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар давлат харидлари ва бюджет тизимидаги қонунбузилишлар учун жазоларни кучайтиришни назарда тутади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:06

    Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

    Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

    'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:50

    Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

    Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

    'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

    Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

    'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 16:06

    Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

    'Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 14:29

    Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди

    Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди.

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.