АсосийЖамият

Хоразмда учта туман ҳокими ўзгарди

Иккита ҳоким биринчи марта ҳокимлик вазифасига тайинланган.

'Хоразмда учта туман ҳокими ўзгарди'ning rasmi

 Бугун, 18 март куни халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан Тупроққалъа туманидаги "New Best Style" МЧЖ таъсисчиси Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич номзодини тавсия этди.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Хонқа тумани ҳокими лавозимига Давлатов Улуғбек Жуманиёзович номзодини тавсия этди. Давлатов Улуғбек Жуманиёзович тайинловга қадар, Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Шовот тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган номзод - илгари Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Давлатов Мурадбек Сапарбоевич тайинланди. тайинланди. 

    Бошқа янгиликлар