АсосийДунё

Трамп Эронни бомбардимон қилса, унга кучли жавоб зарбаси берилади – Хоманаий

Эрон АҚШ ва Исроил давлатлари билан доимий душман бўлиб келган.

'Трамп Эронни бомбардимон қилса, унга кучли жавоб зарбаси берилади – Хоманаий'ning rasmi

Агар Вашингтон Эронга зарба беришга ёки ичкаридан исён кўтаришга уринса, уни “кучли жавоб зарбаси" кутмоқда. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил давлатлари билан доимий душман бўлиб келган.

“АҚШ ва Исроилнинг душманлиги ҳар доим бўлган. Улар бизга ҳужум қилиш билан таҳдид қилишмоқда, биз буни эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаймиз. Бироқ улар бирор ножўя иш қилиб қўйса, қаттиқ зарба ейди”, дея огоҳлантириш берган Эрон олий раҳнамоси.

Хоманаий, шунингдек, душманнинг Эрон ичида қўзғолон уюштириш ниятлари ҳам эътибордан четда қолмаслигини айтган.

“Агар улар (АҚШ) ўтган йилларда бўлгани каби мамлакат ичида исён уюштиришни ўйласа, Эрон халқи уларни ўзи бартараф этади”, деган у.

Маълумот учун, 2015 йил июль ойида Эрон ва Буюк Британия, АҚШ, Россия, Франция, Хитой ва Германияни ўз ичига олган бир гуруҳ давлатлар ўртасида Венада Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси имзоланган. Ҳужжат томонларнинг қоидалари ва мажбуриятларини назарда тутган. Хусусан, Эрон 15 йил давомида уранни 3,67 фоиздан ортиқ бойитмаслик ва бойитилган уран захирасини 300 кг дан оширмаслик мажбуриятини олган. Шунингдек, Теҳрон қўшимча оғир сув реакторлари қурмасликка, 130 тоннадан ортиқ оғир сув тўпламасликка ва ядровий турдаги портловчи қурилмаларни ишлаб чиқмасликка ваъда берган. Аммо 2018 йилда Дональд Трампнинг биринчи президентлик муддати пайтида Қўшма Штатлар музокаралар кенгашидан чиққан. Бунга жавобан Эрон ўзининг технологик салоҳияти ва юқори даражада бойитилган уран захираларини сезиларли даражада оширган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дональд Трампнинг бойлиги икки баравар кўпайиб, 5,1 миллиард долларга етган'ning rasmi

    Дунё 01.04.2025 20:55

    Дональд Трампнинг бойлиги икки баравар кўпайиб, 5,1 миллиард долларга етган

    Миллиардерлар орасида Трампдан омадлироқ йил ўтказганлар жуда кам.

    'Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Чеченистон полицияси куратори этиб тайинланди'ning rasmi

    Дунё 01.04.2025 20:43

    Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Чеченистон полицияси куратори этиб тайинланди

    Янги лавозимига киришган Қодиров ўғли давлат мукофотлари билан бир неча марта тақдирланган шахс сифатида саккиз нафар “фахрли ходим”га медаллар топширди – улар Чеченистон Республикасининг энг олий унвони – “Чеченистон Республикаси Қаҳрамони” мақомига эга бўлишди.

    'Солиқ қўмитаси Temu Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаши кераклигини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 01.04.2025 17:39

    Солиқ қўмитаси Temu Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаши кераклигини маълум қилди

    Аввалроқ, Temu платформасидан фойдаланиш 2025 йил 20 мартдан бошлаб чекланиши ҳақида хабар берилганди.

    '6 та Европа давлати Россияга қўшимча босим ўтказишга тайёр эканини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 01.04.2025 14:07

    6 та Европа давлати Россияга қўшимча босим ўтказишга тайёр эканини эълон қилди

    Улар Россия активлари музлатилган ҳолда қолиши кераклигини, токи можарога барҳам берилмагунча ва Россия етказилган зарарни қопламагунча, бу ҳолат сақланиб қолиши лозимлигини қайд этган.

    'Швеция Украинага 1,5 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатмоқчи'ning rasmi

    Дунё 01.04.2025 11:19

    Швеция Украинага 1,5 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатмоқчи

    Мудофаа вазири Пол Йонсон бу қўллаб-қувватлаш Киевнинг музокараларда кучли позицияга эга бўлиши учун муҳим эканини таъкидлади.

    'Украина Россия босқинини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский'ning rasmi

    Дунё 01.04.2025 09:13

    Украина Россия босқинини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский

    Россия урушининг энг оғриқли рамзи – ўз ҳовлисида дафн этилган оддий одамлар.