АсосийЖамият

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?

31 март куни мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 10-28 даража илиқ бўлади.

'Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?'ning rasmi

“Ўзгидромет” 31 март, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи эса 20-22 даража илиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида
ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида
ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 
7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/ гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 


Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.


Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар