АсосийЖамият

Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

Яна учта банк огоҳлантирилган.

'Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди'ning rasmi

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан шу йилнинг февраль ойида 8 марта йиғилиш ўтказилиб, 43 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кредит ташкилотлари уставига ўзгартириш киритишда саккизта, янги микромолия ташкилотларини рўйхатга олишда учта, кредит ташкилотлари устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат беришда бешта, ваколатхона очиш учун битта, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим ходимларнинг номзодларини кўриб чиқишда ўн учта масала муҳокама қилинди.

Шунингдек, таъсисчилари томонидан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган «Ишонч Плюс Ҳамкор» микромолия ташкилоти давлат реестридан чиқарилди.

Бундан ташқари, банкларнинг молиявий ҳолати бўйича 12 та масала муҳокамаси ўтказилиб, учта банк иқтисодий меъёрлар ва қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун огоҳлантирилди ҳамда бешта банкка ўтказилган инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар сабабли жарима санкциялари қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар