АсосийЖамият

Қашқадарёда бир нечта ИИБ раҳбарлари ишдан олинди

Шунингдек, ички ишлар вазири намунали хизмат фаолияти учун қатор ходимларни тақдирлади.

'Қашқадарёда бир нечта ИИБ раҳбарлари ишдан олинди'ning rasmi
Қашқадарё вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан Ички ишлар вазири томонидан республика ишчи гуруҳи, вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди. 

Жараёнда, хизмат фаолиятида юқори натижадорликка эришган, намунали хизмат фаолияти учун аҳоли ҳамда сафдошлари томонидан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирландилар.

Жумладан, ички ишлар вазирининг буйруғи билан Шаҳрисабз тумани ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳида 28 йил давомида бенуқсон хизмат кўрсатган катта эксперт майор Хусниддин Рустамов “подполковник” махсус унвони билан, Деҳқонобод тумани “Мустақиллик” маҳалласида намунали хизматни ташкил этган профилактика инспектори капитан Лутфулла Хамидов муддатидан олдин “майор” махсус унвони билан тақдирландилар, шунингдек ўн икки нафар раҳбар ходимлар “пул мукофоти” билан рағбатлантирилдилар.

Шу билан бирга, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ИИБ раҳбарлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди.

Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи, Кўкдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг Жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи, Касби тумани ИИБ бошлиғи ва унинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қарши шаҳар, Косон ва Муборак тумани ИИБ бошлиқларига кескин интизомий жазолар қўлланилди.

Йиғилишда асосий эътибор ички ишлар органларининг раҳбарлари ва соҳавий хизмат йўналишларнинг масъулларини иш натижадорлиги учун шахсий жавобгарлигини оширишга, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этишларини назорат тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.