АсосийЖамият

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини босиб кетди

Ҳозирда у ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.

'Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини босиб кетди'ning rasmi

Кеча, 30 март куни Андижон вилоятида Spark русумли автомобиль йўл-патруль хизмати ходимини босиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат кеча, 30 март куни Андижон тумани Ўрикзор МФЙда содир бўлган.

Дастлаб, 1989 йилда туғилган ҳайдовчи ўзининг Spark русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган яна бир Spark автомобилининг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир қилган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан хабар қилган. 

Оқибатда ЙПХ ходимлари Spark автомобилини тўхтатиш учун ҳаракат қилган. Бироқ тўхтатиш ишорасига қарамасдан, Spark автомобили ЙПХ ходимларини қонуний талабларини бажармаган. У ўз ҳаракатини давом эттириш чоғида ЙПХ ходимини уриб юбориб, ҳаракатланишда давом этган.

“Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган ва ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.

    Бошқа янгиликлар