АсосийДунё

Трамп янги тариф сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўла бошлади

У мазкур масала билан шуғулланган маслаҳатчиларини ишдан бўшатмоқда.

'Трамп янги тариф сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўла бошлади'ning rasmi

Германиянинг Bild нашри ёзишича, Трамп янги тариф сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўла бошлади - у мазкур масала билан шуғулланган маслаҳатчиларини ишдан бўшата бошлади. АҚШ президентига яқин бўлган савдо бўйича маслаҳатчи Питер Наварро ва савдо вазири Говард Лютник иккинчи даражали лавозимларга ўтказилган.

Бу ўзгаришлар АҚШ президенти Дональд Трамп бошлаб юборган ва бутун дунёга қарши йўналтирилган тарифлар урушининг режа асосида кетмаётганига очиқ ишора сифатида баҳоланмоқда. Чоршанба куни АҚШ давлат облигациялари билан савдо бозорлари "қулай" бошлаганида, деярли молиявий инқироз хавфи юзага келган эди.

Трамп 75 давлатдан келадиган импорт товарларига жорий қилган кескин божларни 90 кунлик музлатиб қўйишга мажбур бўлди. Бироқ Хитой билан тўқнашув янада кескин тус олмоқда: Трамп барча хитойлик маҳсулотларга 145 фоизлик бож солишни буюрди. Бунинг эвазига Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ маҳсулотларига божларни 125 фоизга оширди. У дунёдаги сўнгги ўнлаб йиллардаги энг оғир савдо уруши юзасидан илк бор баёнот берди: "Хитой қўрқмайди", — деди Халқ партияси етакчиси.

АҚШда эса тарифлар бўйича жамоани қайта тузиш бозорларни тинчлантиришни кўзламоқда. Уолл-стритда обрўли инвестор ва собиқ хедж-фонд менежери бўлган Бессентнинг саҳнага чиқиши бу савдо урушини бироз бўлсада тинчлантириш мумкин, деб ҳисоблашяпти. Трамп маъмуриятида у ақл ва мантиқ овози сифатида кўрилмоқда. Ўтган якшанба куни Бессент президент Трамп билан учрашиш учун унинг Флоридадаги Mar-a-Lago қароргоҳига учиб борди ва прагматикроқ сиёсат юритишга чақирди. Бессент энди 75 давлат билан режалаштирилаётган музокараларда бош маслаҳатчи бўлади.

Бу жараёнда "Жаноб тариф" номини олган Лютник ҳам фаол бўлади — у фожеавий “Cantor Fitzgerald” савдо компанияси раҳбари бўлган (9/11 воқеаси чоғида унинг 658 ходими World Trade Center биноларида ҳалок бўлган эди). У босим кўрсатувчи шахс сифатида ҳаракат қилиши керак. Аммо бир нарса аниқ- Трампнинг хос доирасидан ўрин олган, савдо урушини қўлловчилар ва адолатли, глобал товар айирбошлаш тарафдорлари ўртасидаги тортишувлар давомида Лютник “иккинчи даражали” шахс мақомига туширилган.

Айтишларича, Лютник, ҳатто фақатгина пингвинлар шовчи ороллар учун бож тарифларини ошириш тарафдори бўлган. Манбаларнинг маълум қилишича, Лютник у "мураккаб характери" туфайли музокараларда тор доирада ушлаб турилади. У сўнгги пайтларда аҳоли яшамайдиган Ҳерд ва Макдональд оролларига қарши божларни ҳимоя қилган — бу ерда фақат пингвинлар яшайди. Унинг фикрига кўра, давлатлар товарларни Антарктида ороллари орқали расмийлаштириб, бож тўлашдан қочишлари мумкин. 

Бу ўйинда маслаҳатчи Наварро аниқ ютқизган кўринади. Аммо у популист “тарифлар урушининг” байроқдори сифатида ҳали ҳам президентнинг ишончини сақлаб турибди. Шунга қарамай, у Трампнинг глобал иқтисодни қайта тузиш бўйича режалари муваффақиятсизлик учраса, “асосий айбдор” сифатида жазолаш учун маъмуриятда ушлаб турилибди, деган қарашлар ҳам йўқ эмас.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина дронлари Курскни нишонга олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:33

    Украина дронлари Курскни нишонга олди

    Портлаш оқибатида 85 ёшли аёл ҳалок бўлган. 9 киши тан эса жароҳат олган.

    'Украина уруши учун Путин, Байден ва Зеленский жавобгар — Трамп'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:23

    Украина уруши учун Путин, Байден ва Зеленский жавобгар — Трамп

    АҚШ президенти Россиянинг Украинага қарши уруши юзасидан уч етакчини айблади. Унга кўра, Путин бу урушни бошламаслиги, Байден ва Зеленский эса уни тўхтата олиши мумкин эди.

    'Сумадаги қурбонлар сони 35 нафарга етди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:26

    Сумадаги қурбонлар сони 35 нафарга етди

    Россия Украинанинг Сума шаҳрига қилган ҳужуми оқибатида 119 нафар кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

    'Евро АҚШ долларига муқобил валютага айланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:10

    Евро АҚШ долларига муқобил валютага айланмоқда

    Евро АҚШ долларига муқобил валюта сифатида инвесторлар учун “хавфсиз актив”га айланмоқда.

    'Туркия оппозицияси муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 14.04.2025 21:50

    Туркия оппозицияси муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда

    Президентга мухолиф партия тарафдорлари бу ташаббусини қўллаб қувватловчи 10 миллиондан ортиқ имзо йиғишга муваффақ бўлган.

    'Зеленский Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида баёнот берди'ning rasmi

    Дунё 14.04.2025 19:42

    Зеленский Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида баёнот берди

    Бундан ташқари, у АҚШнинг "нейтрал позиция"ни эгаллаши нотўғри эканини таъкидлади.