АсосийСаломатлик

Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқатлар истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, камҳаракатлилик, стресс...

'Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда'ning rasmi

Булар — кўплаб патологиялар қатори аллергик касалликларни ҳам келтириб чиқарувчи асосий омиллар. Шу боис дунё бўйича ушбу турдаги хасталикларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш долзарб масалага айланмоқда, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда мазкур йўналишда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатувчи бош муассаса ҳисобланади. 

200 га яқин текширув усулларини қўллаяпмиз, — дейди марказ директори Илмира Разикова. — Масалан, биргина “ALEX” ташхис усули бемор қонидаги салкам 300 та аллергенга сезувчанликни молекуляр оқсил даражасида аниқлаш имконини беради. 

 “PROTIA Allerqy-Q 96” технологияси орқали эса 90 турдаги махсус аллергенларни бир вақтнинг ўзида текшириш мумкин. Қолаверса, энг илғор диагностика усули бўлган “Phadia 200” ёрдамида 100 га яқин маҳсулотларга нисбатан оқсил даражасида аллергик ҳолатларни аниқлай оламиз. 

Умуман, шу йил бошидан буён марказимизда 5 та янги ташхис ва 5 та даволаш усули жорий этилди. Жумладан, яширин бронхлар гиперреактивлигини аниқлашда бронхопровакацион диагностика туридан фойдалана бошладик. Иммуноглобулин Е ни ИХЛА усулида текшириш ўзлаштирилди.

Марказимизда янги ЛОР-комбайн мосламаси ишга туширилди. Шу тариқа юқори нафас аъзоларини текшириш имконияти юзага келди.

Дори аллергияси натижасида ривожланган токсикодермияни ҳамда сурункали идиопатик қаварчиқларни плазмоферез ёрдамида, гистаминозларни “DAO Prim Vegan” препарати билан даволаш технологияси, баҳорги ўсимликлар чангчалари аралашмаси билан махсус аллергологик иммунотерапия амалиётга татбиқ этилди. 

Шу билан бирга, яқинда маслаҳат поликлиникамизга Англияда ишлаб чиқилган BTL-08 SPIRO PRO спирографини ўрнатдик. Бу технология орқали ташқи нафас йўлларига баҳо берилиб, синамалар ўтказилади. 

Ҳозир муассасамизда ривожланган мамлакатлар клиникаларида қўлланилаётган энг замонавий инновацион аллергочип ImmunoCAP ISAC текширув усулини йўлга қўйиш ҳаракатидамиз. Бу диагностика воситаси бир пайтнинг ўзида 112 хил аллергеннинг оқсилли молекуласини аниқлаш имконини беради. 

Бундай изланиш ва янгиланишлар натижасида марказимизга хорижий мамлакатлардан ҳам беморлар мурожаатлари сони орта бошлади. Мисол учун, ўтган уч ойда бу ерда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турканистон, Афғонистон каби ўнга яқин давлатдан ташриф буюрган фуқароларнинг қарийб 170 нафари амбулатор, 20 нафарга яқини стационар шароитда даволанди. 

Бу каби ижобий ўзгаришлар марказнинг жойлардаги ҳудудий филиаллари фаолиятида ҳам кузатилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уйида реабилитация қилади'ning rasmi

    Саломатлик 04.04.2025 18:16

    Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уйида реабилитация қилади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунё бўйлаб тахминан 2,4 миллиард инсон реабилитация қилиниши керак бўлган патологик хасталиклардан азият чекмоқда.

    'Ўзбекистонда илк бор онкогематологик касалликка чалинган беморларда ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилди'ning rasmi

    Саломатлик 02.04.2025 19:21

    Ўзбекистонда илк бор онкогематологик касалликка чалинган беморларда ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилди

    Дунё миқёсида қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалиниш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.

    'Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун қанчалик хавфли?'ning rasmi

    Саломатлик 01.04.2025 09:53

    Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун қанчалик хавфли?

    Шифокорлар бошни қуритмасдан кўчага чиқиш жиддий касалликларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    'Болаларда учрайдиган юрак туғма нуқсони: Қанчалик хавфли ва қандай даволанади?'ning rasmi

    Саломатлик 31.03.2025 09:13

    Болаларда учрайдиган юрак туғма нуқсони: Қанчалик хавфли ва қандай даволанади?

    Чақалоқ тез-тез шамоллаш, ҳансираш ёки эмганда терлаб кетиш белгиларини кўрсатса, бу юрак туғма нуқсонидан дарак бўлиши мумкин.

    'Дунё бўйича 5 ёшгача бўлган болалар ўлими қарийб 2 баробар камайди'ning rasmi

    Саломатлик 28.03.2025 20:27

    'Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим кўрсаткичи 32 фоизга ошди'ning rasmi

    Саломатлик 26.03.2025 20:29

    Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим кўрсаткичи 32 фоизга ошди

    Мазкур эпидемия авж олишига табиий офатлар, иқлим ўзгариши, айниқса, сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда инфратузилма ёмонлиги ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш чеклангани каби трансчегаравий омиллар сабаб бўлмоқда.