АсосийДунё

Россияда 1 июндан "Худо кўзи" номли юзни таниш тизими ишга туширилади

Бу тизим орқали жамоат жойларидаги кузатув камералари, савдо марказларидаги рамкалар ва ҳатто хонадон домофонлари орқали фуқароларнинг юзлари аниқланади.

'Россияда 1 июндан "Худо кўзи" номли юзни таниш тизими ишга туширилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Россияда "Худо кўзи" (рус. «Глаз Бога») номли янги юзни таниш тизими фаолият бошлайди. Бу тизим орқали жамоат жойларидаги кузатув камералари, савдо марказларидаги рамкалар ва ҳатто хонадон домофонлари орқали фуқароларнинг юзлари аниқланиб, маълумотлар ҳуқуқ-тартибот органларига узатилади.

Масалан, Москвада 160 мингдан ортиқ видеокамера онлайн режимда ишлаб, юзни таниш тизимига уланган. Бу тизим юзларни бир неча сония ичида аниқлаб, маълумотларни марказий базага юбориш имкониятига эга. Биргина  2021 йилда Россиядаги 1 миллион камеранинг учдан бири юзни таниш тизимига уланган эди.

Тизимнинг мақсади жамоат хавфсизлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлашдан иборат. Бироқ, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу тизимнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини таъкидламоқда. Масалан, 2018 йилда Москвада фаол Михаил Аксель юзни таниш тизими орқали ноқонуний равишда кузатувга олингани маълум бўлган.

Россия ҳукумати бу тизимни фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш воситаси сифатида кўрсатмоқда. Бироқ, мутахассислар ва ҳуқуқ ҳимоячилари шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва тизимдан ноқонуний фойдаланиш эҳтимоли ҳақида хавотир билдирмоқда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лондонда Бош вазирнинг уйига ўт қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:00

    Лондонда Бош вазирнинг уйига ўт қўйилди

    21 ёшли йигит иккита мулкни ёқиб юборишда гумонланиб ҳибсга олинди.

    'Turkish Airlines'нинг сабрсиз йўловчилари жаримага тортилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Turkish Airlines'нинг сабрсиз йўловчилари жаримага тортилади

    Йўловчилар самолёт тўлиқ тўхтамасдан ва хавфсизлик камарларини ечиш белгилари ўчирилмасдан ўрнидан туриб юборган.

    'Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:35

    Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди

    Сиёсатчи мамлакат бўлажак террорчилик ҳужумига кескин жавоб қайтаришини билдирди.

    '“Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:09

    “Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди

    Билдирилишича, Россия Украинага 30 кун ўт очмаслиги лозим.

    'Аргентинада Олий суд ертўласидан нацистларга оид 83 қути ҳужжат топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:21

    Аргентинада Олий суд ертўласидан нацистларга оид 83 қути ҳужжат топилди

    Ушбу топилмаларни тартибга келтириш жараёнига Буэнос-Айресдаги “Холокост”музейи мутахассислари жалб этилган.

    'Зеленский Россиянинг сиёсий манипуляциясини нейтраллаштирдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Зеленский Россиянинг сиёсий манипуляциясини нейтраллаштирдими?

    Путиннинг Украинага Истанбулда бевосита музокаралар таклиф этиши Россиянинг дипломатик стратегияси сифатида баҳоланмоқда.