АсосийСиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди

Ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.

'Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари халқимизни 15 май – Халқаро оила куни билан табриклади.

“Оила – жамият таянчи, маънавият бешиги ва авлодлар ўртасидаги узвийлик рамзидир. Халқимиз азал-азалдан оилага муқаддас қадрият, барқарорликнинг мустаҳкам асоси сифатида қараб келади. 

Дарҳақиқат, ўзаро ҳурмат, шукроналик бор оилаларда файз бўлади. Бундай оилалар қанча кўп бўлса, маҳалла ҳам тинч ва обод бўлади. Маҳалласи тинч туманлар ва шаҳарларда, умуман, бутун мамлакатда  ривожланиш бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаравонлик тилайман. Меҳр-оқибат, садоқат ҳеч бир хонадонни тарк этмасин!”
 – деди Президент.

“Дунёда исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқат бор: ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ.

Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур”,
 - деди давлатимиз раҳбари.

Охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди.

Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди.

Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти.

Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

Президент соҳада мавжуд муаммоларга тўхталди.

Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланмоқда, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти. 

Лекин тизимдаги муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида.

Масалан, икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди.

Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.

Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади. 

Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 01.04.2026 13:30

    Президент “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни мамлакатга ташриф билан бўлиб турган “БМТ Туризм” бош котиби Шайха Носир Ал Новайсни қабул қилди.

    'Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2026 15:42

    Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

    Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Валиаҳди билан телефонлашди'ning rasmi

    Сиёсат 29.03.2026 14:51

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Валиаҳди билан телефонлашди

    Суҳбат давомида Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари замонавий тўқимачилик корхонасига борди'ning rasmi

    Сиёсат 27.03.2026 13:35

    Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари замонавий тўқимачилик корхонасига борди

    Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мамлакат енгил саноатининг имкониятлари билан танишди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди'ning rasmi

    Сиёсат 27.03.2026 11:07

    Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди

    Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари билан танишди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди'ning rasmi

    Сиёсат 27.03.2026 10:26

    Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди

    Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.