2024 йилда Россияга 6,3 миллионга яқин мигрант келган бўлиб, уларнинг ярми ишга жойлашиш мақсадида, деди Россия ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова.
«Биз пандемиядан олдинги кўрсаткичларга қайтдик. 6,3 миллионга яқин чет эл фуқаролари келди. Бу фуқароларнинг 50 фоизга яқини ишга жойлашиш мақсадида келган», деди у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқишида.
Хорижликларнинг 23,3 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилган, бу қарийб 1,5 миллионга тенг.
Шунингдек, 16,7 фоизини Тожикистон, 10,4 фоизини Қирғизистон, 9,5 фоизини Беларус фуқаролари ташкил этган