АсосийДунё

Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди

АҚШ Сенати қонунчиларнинг Президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини чеклаш бўйича таклифини қўллаб-қувватламади.

'Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди'ning rasmi

Резолюция учун 47 сенатор овоз берган бўлса, 53 нафари қарши чиққан.

Демократлар ташаббуси маъмуриятдан Конгресс розилигисиз можародаги иштирокни тўхтатишни талаб қилган.

Сенатор Рэнд Пол ҳужжатни қўллаб-қувватлаган ягона республикачи бўлса, демократ Жон Феттерман унга қарши чиққан.

Демократлар маъмуриятдан ҳарбий кампания мақсадлари ва харажатлари бўйича очиқ изоҳ талаб қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар