АсосийБу кизик

Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича орқада қолмоқда

Ўзбекистон аҳолисининг атиги 7,2 фоизи генератив сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган.

'Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича орқада қолмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси паст давлатлар қаторида қайд этилди

"Microsoft" компаниясининг Global AI Diffusion Report ҳисоботига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон аҳолисининг атиги 7,2 фоизи генератив сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган.

Ҳисоботда айтилишича, бу кўрсаткич жаҳон ўртача даражасидан анча паст. Шу даврда дунё бўйича генератив сунъий интеллектдан фойдаланувчилар улуши 16,3 фоиздан 17,8 фоизгача ошган.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижа Қозоғистонда кузатилган — у ерда аҳолининг 15,9 фоизи сунъий интеллект технологияларидан фойдаланади. Қирғизистонда бу кўрсаткич 9,5 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон эса минтақада Қозоғистон ва Қирғизистондан кейинги ўринни эгаллаган. Тожикистон ва Туркманистонда генератив сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 6,1 фоиз этиб қайд этилган.

Жаҳон рейтингида эса Бирлашган Араб Амирликлари етакчилик қилмоқда. Мамлакатда аҳолининг 70,1 фоизи генератив сунъий интеллектдан фойдаланади. Иккинчи ўринни 63,4 фоиз билан Сингапур эгаллаган. Кучли бешликдан Норвегия, Ирландия ва Франция ҳам жой олган.

"Microsoft" мутахассислари сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши дунё бўйлаб нотекис кечаётганини таъкидлаган. Бунга интернет қамрови, электр таъминоти барқарорлиги, рақамли инфратузилма сифати ва аҳолининг рақамли кўникмалари даражаси асосий омил сифатида кўрсатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда бу йил ёз жуда иссиқ бўлиши мумкин'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 13:21

    Ўзбекистонда бу йил ёз жуда иссиқ бўлиши мумкин

    Ўзгидромет” маълумотига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда ёз фасли беқарор ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади.

    'Ҳиндистондаги 21 метрли Месси ҳайкали бузиб ташланади'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 03:25

    Ҳиндистондаги 21 метрли Месси ҳайкали бузиб ташланади

    Ҳайкал кучли шамол пайтида тебраниб кетгани учун хавфли деб топилган.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 02:57

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” Ўзбекистон ҳудудлари бўйича навбатдаги об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади'ning rasmi

    Бу кизик 27.05.2026 11:50

    Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакат 1,5 миллиард АҚШ доллари қийматида олтин экспорт қилган.

    'Олимлар огоҳлантирди: тартибсиз овқатланиш депрессия хавфини оширади'ning rasmi

    Бу кизик 27.05.2026 04:21

    Олимлар огоҳлантирди: тартибсиз овқатланиш депрессия хавфини оширади

    Жанубий кореялик олимлар олиб борган янги тадқиқот тартибсиз овқатланиш инсон руҳиятига жиддий таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди.

    '26 май куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу кизик 26.05.2026 02:45

    26 май куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон бўйича об-ҳаво маълумоти 26 май куни учун прогноз.