АсосийДунё

Эрон ИИҚК F-35 урилганини маълум қилди, видео тарқатилди

Бу ҳақда ИИҚК баёнотига таяниб, “Fars” ахборот агентлиги хабар берди.

'Эрон ИИҚК F-35 урилганини маълум қилди, видео тарқатилди'ning rasmi

Баёнотда айтилишича, ҳодиса тонгги соат 02:50 атрофида содир бўлган. ИИҚК аэрокосмик кучлари томонидан қўлланилган янги ва замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали самолёт нишонга олинган.

Эрон ҳарбийлари маълум қилишича, F-35 самолёти мамлакатнинг марказий ҳудудида урилган. Айни пайтда унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Қўриқчилар корпуси бу ҳолатни ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тарихида илк бор шундай турдаги замонавий қирувчи самолётни нишонга олиш сифатида баҳолаган.

Шунингдек, Эрон давлат тeleradiokompaniyasi ўзининг Telegram-каналида ушбу воқеа акс этгани айтилган видеолавҳани ҳам эълон қилди. Бироқ мазкур видео ва маълумотлар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

    Бошқа янгиликлар