АсосийЖамият

Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётганлар қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Қайд этилишича, “Қорадори-2025” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ “Гиҳёвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш“ бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут туманида яшовчи шахс ўзининг танишларига 1 гр гиёҳвандлик моддасини 130.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган. Олинган маълумотга асосан 2025 йил 18 июнь куни Самарқанд шаҳар Галаосиё маҳалласида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Ургут туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ўзининг Ургут туманида яшовчи 1990 йилда туғилган таниши билан биргаликда тадбирга шартли харидор сифатида қатнашган фуқарога 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

    Бошқа янгиликлар