АсосийДунё

Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди

Билдирилишича, уч туманда қарийб 500 миллионга яқин газ талон-торож қилинган.

'Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг уч туманида қарийб 500 миллион сўмлик газ талон торож қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ғиждувон туманининг Шарқ маҳалласида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ғ.А. га қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Ҳолат “Э-маъмурий” дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганида газ таъминоти корхонасига 52 миллион 353 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Туманнинг Памўза маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Ш. ҳам худди шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, 51 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги “Садриддин Айний” МФЙда жойлашган “Д. С. Т. С.” МЧЖга қарашли корхонада табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, бинодаги газ жиҳозларининг сарфи электрон газ ҳисоблаш ускунасининг (ЭГҲУ) максимал қувватидан ошиқча экани аниқланди. Ҳолат бўйича 398 миллион 679 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига топширилган.

    Бошқа янгиликлар