АсосийЖиноят

Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими ходими пора билан қўлга тушди

У ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига фуқародан 4000 доллар талаб қилган.

'Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими давлатга тегишли 29 гектар ер майдонини чорвачилик учун 49 йилга ижарага бериш ва бу жараёнда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 3900 АҚШ доллари ва 1 миллион 297 минг сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар