АсосийЖамият

Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент

Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

'Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент'ning rasmi

Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилиши белгиланди. Бу ҳақда 20 июнь куни Қашқадарёни комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

“Вилоятдаги ўзгаришларни кўриб, одамлар билан гаплашиб, ислоҳотларимиз уларнинг ҳаётига шиддат билан кириб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Олдинлари битта вилоятдаги ўзгаришлар билан танишишга бир кун етарди. Шу кунларга етиб келдик, ҳозир битта туманга бир ҳафта ҳам кам”, деди йиғилишга раислик қилган Шавкат Мирзиёев.

Унинг таъкидлашича, 8 йил аввал вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғи корхоналарига тўғри келган, ўтган даврда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида катта сакраш бўлиб, ҳозирда бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этмоқда. Лекин қилинган ишлар билан чекланмасдан, янада юқори суръат билан ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент жорий ҳафта бошида ҳокимларга юқоридан топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус қилиб, проактив ишлашга ўтиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берганини эслатди. Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор. Бу имкониятларнинг камида учдан бири лойиҳага айлантирилса, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда бемалол 10 миллиард доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ислом олами робитаси Ўзбекистон билан биринчи расмий алоқаларини Ислом цивилизацияси марказидан бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:16

    Ислом олами робитаси Ўзбекистон билан биринчи расмий алоқаларини Ислом цивилизацияси марказидан бошлайди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган Ислом олами робитаси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:04

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:41

    Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди

    Ҳозирда самолёт техник диагностикага олинган, йўловчилар Тошкентга бошқа захира борт орқали келтирилган.

    'Самарқандда гиёҳвандлик моддаларини пуллаб юрган икки нафар шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Самарқандда гиёҳвандлик моддаларини пуллаб юрган икки нафар шахс қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан иккала фуқарога ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:31

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    Республикада ҳарорат 38 даражагача кўтарилиб, чанг-тўзон бўлади.