АсосийДунё

Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

Харьковдаги тунги зарбаларда камида уч киши, жумладан, 15 ёшли қиз яраланган.

'Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди'ning rasmi

Украинага қарши ҳарбий тажовузини 4 йилдан бери давом эттираётган Россия кучлари кечаси 97 дона Shahed типидаги ҳужумчи дронидан фойдаланган ҳолда қўшни давлатга янги зарбалар берди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.

“Ҳужум Ростов вилоятининг Орел, Миллерово, Краснодар ўлкасининг Курск, Приморско-Ахтарск, шунингдек, Россия томонидан аннексия қилинган Қримнинг Чауда бурнидан амалга оширилган”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Украина қўшинлари мамлакат шарқи, жануби ва шимолида Россиянинг 78 та дронини зарарсизлантиришга муваффақ бўлди. 

“Душманнинг учувчисиз учоқларининг зарбалари олтита жойда қайд этилган”, дея қўшимча қилди Украина Қуролли кучлари.

Харьковдаги тунги зарбаларда камида уч киши, жумладан, 15 ёшли қиз яраланган. Портлашлар шаҳарнинг Немишлянский ва Салтовский туманларида қайд этилган. Россия ҳужуми оқибатида Суми вилоятида уч киши — эркак, аёл ва саккиз ёшли бола ҳалок бўлди.

Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг марказий минтақаларида Украинанинг 20 та учувчисиз самолётлари тутиб олингани ҳақида хабар берди. 14 та дрон Курск вилояти ҳудудида, 2 таси Москва вилоятида, биттадан Белгород, Брянск, Орел ва Смоленск вилоятлари устида йўқ қилинган.

    Бошқа янгиликлар