АсосийЖамият

Поликлиникаларда тиббий хизматлар ҳажми ошса, қўшимча пул тўланиши мумкин

Бу ҳақда сенатнинг 9-ялпи мажлисида муҳокама қилинган.

'Поликлиникаларда тиббий хизматлар ҳажми ошса, қўшимча пул тўланиши мумкин'ning rasmi

Олий ёки ўрта махсус, профессионал тиббий таълим ташкилотларини тамомлаган ва давлат рўйхатидан ўтган шахсларгина тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда сенатнинг 9-ялпи мажлисида муҳокама қилинган янги қонунда келтирилган.

Бундан ташқари, унда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар бўлиб, улар пулли асосда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий тартиб-таомилларини қонун даражасида белгилаш мақсадга мувофиқлиги, қонунга тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсади, асослари, рўйхатдан чиқариш асослари, бу ҳаракатларнинг оқибатлари, шунингдек, рўйхатнинг очиқ бўлиши, ундан аҳоли фойдаланиши каби масалаларни киритиш лозимлиги қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар