АсосийЖамият

Андижонда ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб қилинди

Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди.

'Андижонда ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар мактабда таъмирлаш ишлари билан банд экани акс этган видеолар тарқалди. Улар мактаб хоналари ва залларидаги девор ҳамда шифтларни тозалаш ва оқлаш билан шуғулланишган.

Видеолардан бирининг муаллифи улар математика, инглиз тили, рус тили, меҳнат ва бошқа фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар эканини айтади. Улар меҳнат таътилида бўлганига қарамай, мактабда "ҳашар"га чақирилган.

Бу аёллар Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчилари экани маълум бўлди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур видео юзасидан муносабат билдириб, ҳолат қатъий назоратга олингани ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.

"Айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунида педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, уларни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Шу нуқтайи назардан юқоридаги ҳолатга сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади", – дейилади баёнотда.

Шунингдек, битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламаслик сўралган.

Ҳолатга Андижон вилояти ҳокимлиги ҳам муносабат билдириб, масала ўқитувчиларнинг қадр-қиммати билан боғлиқлиги сабабли, мазкур ҳолат вилоят ҳокими томонидан алоҳида назоратга олинганини маълум қилди.

"Вилоят ҳокимлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, холис ва атрофлича ўрганиш ишлари бошланган. Ушбу ҳолат ҳозирда ўрганишда бўлгани сабаб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогер ҳамда ОАВ вакилларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз", – дейилади ҳокимлик хабарида.

Ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумот тақдим этилиши ва ҳолатга йўл қўйган масъулларга қатъий чоралар кўрилиши қайд этилган.

"Вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг асосий вазифаси – таълим бериш, тарбиялаш ва келажак авлодни шакллантиришдан иборатлиги юзасидан билдирилган фикрларни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўқитувчиларни таълимдан ташқари ишларга жалб қилишни мутлақо ноқонуний ҳисобланишини билдиради", дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.