2025 йил 2-4 август кунлари ушбу давлат билан чегарада жойлашган божхона постларида юк автотранспорт воситаларининг қисқа муддатли навбатлари юзага келиши мумкин.
Қайд этилишича, Қирғиз Республикаси божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш доирасида ушбу давлатдан транзит тарзида ҳаракатланадиган юк автотранспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада тезлаштиришга хизмат қилувчи янги ахборот тизимларини тўлақонли жорий этмоқда.
Бу эса ҳайдовчиларнинг божхонадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш билан бир қаторда бунга сарфланадиган вақтни ҳам сезиларли даражада қисқартиради.
Шу муносабат билан Қирғизистон Республикасининг чегара ўтказиш пунктларида ҳозирда дастурий техник таъмирлаш ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, 2025 йил 2-4 август кунлари ушбу давлат билан чегарада жойлашган божхона постларида юк автотранспорт воситаларининг қисқа муддатли навбатлари юзага келиши мумкин.