АсосийЖамият

Наманган ва Сирдарёда газ ва “свет”дан ўғринча фойдаланганлар ушланди

Учқўрғондаги умумий овқатланиш шохобчаси 1,6 млрд сўмлик табиий газдан, Сайхунобод туманидаги МЧЖ эса 1,6 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

'Наманган ва Сирдарёда газ ва “свет”дан ўғринча фойдаланганлар ушланди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Р.К.Б” МЧЖ раҳбари Б.Р. жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 1,6 млрд сўмлик (552 минг куб метр) табиий газни талон-торож қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Б.Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Ўзэнергоинспекция”нинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Сайхунобод туманида “Д. П. Т.” МЧЖ электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энегиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 609 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонга ўтувчи юк автомобиллари учун навбатлар юзага келиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 03.08.2025 16:43

    Қирғизистонга ўтувчи юк автомобиллари учун навбатлар юзага келиши мумкин

    Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.

    'Икки вилоятда ёшларга ноқонуний диний таълим бераётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 03.08.2025 11:44

    Икки вилоятда ёшларга ноқонуний диний таълим бераётганлар қўлга тушди

    Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ноқонуний диний таълим бериш ва қонунга хилоф равишда диний адабиётлар чоп этиш ҳолатлари аниқланди.

    'Андижонда ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.08.2025 10:40

    'Тошкентда ўтказилган “Mangal fest” фестивалида бир нечта фуқаролар ўзаро дўппослашди'ning rasmi

    Жамият 03.08.2025 09:28

    'Бугун ҳам ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 03.08.2025 08:06

    Бугун ҳам ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    3 август кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '“Expo Osaka 2025”: Ўзбекистон павильони юксак мукофотга сазовор бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.08.2025 20:21

    “Expo Osaka 2025”: Ўзбекистон павильони юксак мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон павильони “Expo Osaka 2025 Kansai” халқаро кўргазмасида “Кўргазма стендлари” номинацияси бўйича “Red Dot Award: Brands & Communication Design tanlovida Red Dot: Best of the Best” мукофоти билан тақдирланди.