колн шаҳрида ўтаётган дунёдаги энг йирик ўйинлар кўргазмаси — Gamescom 2025 доирасида Германия ташқи разведкаси (BND) ўзининг интерактив видеоўйинини тақдим этди.
“BND Legenden — Operation Blackbox” номли ўйинда бош қаҳрамон Бетулан деб номланган тўқима мамлакатнинг рақамли инфраструктурани йўқ қилишга қодир вирус дастурини тўхтатиши керак.
BND вакили Юлия Линнерга кўра, ўйин ёшларни разведка ишининг моҳиятини ҳис этишга ундайди. У “Gamescom аудиторияси билан БНДга керакли кадрлар орасида кўп ўхшашлик бор — техникага қизиқиш, ролларга кириш, топшириқлар бажариш, яширин алоқаларни топиш каби жиҳатлар”, — дейди у.
Айни пайтда БНДда 6 500 га яқин ходим ишлайди, аммо разведка агентлиги ҳали ҳам малакали мутахассислар излашда давом этмоқда.
“Gamescom” 2009 йилдан бери ҳар йили ўтказилади ва бу йилги кўргазмага 122 давлатдан 335 минг киши ташриф буюрди. Унда 1 500 дан ортиқ стендлар, жумладан BND ва Германия армияси — “Бундесвер”нинг стендлари ҳам жой олди.