АсосийЖАМИЯТ

АҚШ визани тезлаштириш учун 750 долларлик янги хизматни жорий этмоқчи

Шу билан бирга, мазкур қўшимча тўлов виза берилишини кафолатламайди. Виза олиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор амалдаги тартиб асосида қабул қилинади.

'АҚШ визани тезлаштириш учун 750 долларлик янги хизматни жорий этмоқчи'ning rasmi

АҚШ Давлат департаменти хорижликлар учун бизнес ва сайёҳлик визаларини расмийлаштириш жараёнини тезлаштиришга қаратилган янги «премиум» хизматни синов тариқасида йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, янги дастур доирасида ариза берувчилар амалдаги консуллик йиғимидан ташқари яна 750 доллар тўлаш орқали виза суҳбати санасини тезроқ белгилаш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, пилот лойиҳа 2026 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар амал қилади. Хизматдан фойдаланган фуқаролар АҚШнинг танланган элчихона ва консуллик муассасаларида тўлов амалга оширилган кундан бошлаб ўн кун ичида суҳбат вақтига ёзилиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, мазкур қўшимча тўлов виза берилишини кафолатламайди. Виза олиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор амалдаги тартиб асосида қабул қилинади.

Ҳозирда АҚШга бизнес ва сайёҳлик визаси учун белгиланган мажбурий консуллик йиғими 185 долларни ташкил этади. Янги хизмат жорий этилса, ариза берувчиларнинг умумий харажати қарийб беш бараварга ошади.

Associated Press маълумотига кўра, тезлаштирилган хизмат кўрсатиладиган элчихона ва консулликлар рўйхати 1 июлга қадар эълон қилинади. Лойиҳа дастлаб синов тариқасида амалга оширилади ва унга талаб юқори бўлган тақдирда муддати узайтирилиши мумкин.

Сўнгги йилларда АҚШнинг миграция сиёсати қатъийлашгани ортидан виза расмийлаштириш жараёнлари ҳам мураккаблашди. Айрим давлатлар фуқаролари учун қўшимча текширувлар жорий этилган бўлиб, ариза берувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам ўрганилмоқда. Бу эса кўплаб мамлакатларда виза суҳбатлари учун навбатларнинг бир неча ойга чўзилишига сабаб бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:59

    Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган

    Ҳисоботда Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал каби 11 мамлакат фуқаролари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.

    'Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:16

    Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

    Жароҳат олганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:46

    Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди

    Айни пайтда Балашихадаги сўнгги портлаш бўйича расмий идоралар ҳалок бўлган шахснинг кимлиги ҳақида ҳозирча баёнот бермаган.

    'Машариповнинг жароҳати қайта ҳуруж қилди — ЎФА расмий маълумот берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:08

    Машариповнинг жароҳати қайта ҳуруж қилди — ЎФА расмий маълумот берди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Эстеглол” клуби аъзоси Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий маълумот берди.

    'Покистон Афғонистоннинг уч вилоятига зарба берди: 11 нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:36

    Покистон Афғонистоннинг уч вилоятига зарба берди: 11 нафар бола ҳалок бўлди

    10 июнга ўтар кечаси Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб кириб, Кунар, Хўст ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли яшайдиган уйларга зарба берган.

    'Тошкентда каналда оқиб кетаётган қиз темир йўл ходими томонидан қутқариб қолинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:21

    Тошкентда каналда оқиб кетаётган қиз темир йўл ходими томонидан қутқариб қолинди

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманида каналда оқиб кетаётган ўсмир қиз темир йўл ходимининг жасорати туфайли ҳалокатдан қутқариб қолинди.