Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни тахминан соат 22.30 ларда Миробод тумани Қўйлиқ мавзеси 2-уй олдида 2005 йилда туғилган Б.Ф. ўзининг таниши 2005 йилда туғилган Ж.Э. билан кетаётган вақтида ўзига нотаниш бўлган йигитлар билан ўзаро оғзаки тортишиб қолган. Шундан сўнг Б.Ф. ҳамда Э.Х.лар улардан бири вояга етмаган 2008 йилда туғилган Ш.О. билан ўзаро урушиб кетишган. Сўнг Б.Ф. вояга етмаган Ш.О.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган.
Натижада вояга етмаган Ш.О. шифохонага ётқизилган, унинг соғлиғи шифокорлар назоратида.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъмиланади, дейилади хабарда.