АсосийСиёсат

Мирзиёев Тошкент вилоятига боради

Давлат раҳбари туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

'Мирзиёев Тошкент вилоятига боради'ning rasmi

Бугун,15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.

Тадбирда давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.

Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар