АсосийСиёсат

Ҳар бир вилоятда Президент мактаблари сингари  “Янги авлод” боғчалари ташкил  этилади

Янги методикаларни ўрганиш учун бу масканнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.

'Ҳар бир вилоятда Президент мактаблари сингари  “Янги авлод” боғчалари ташкил  этилади'ning rasmi

Ҳар бир вилоятда Президент мактаби сингари “Янги авлод” боғчалари ташкил қилинади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда 7 мингдан ортиқ давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагоглар бўлгани билан уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Лекин ҳозирда тарбиячиларнинг мактаб ўқитувчилари каби тоифа олиши учун олийгоҳ дипломи талаб этилади. Шу сабабли олий маълумотли билан ўрта маълумотли тарбиячининг ойлигида фарқ бор.

Шу боис, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.

Яна бир янгилик. Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.

Энг муҳими, янги методикаларни ўрганиш учун бу масканларнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.