АсосийСиёсат

Шерзод Асадов БМТ расмийлари билан учрашди

Хўш, Президент матбуот котиби Нью- Йорк шаҳрида БМТ бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари билан нимани муҳокама қилди?

'Шерзод Асадов БМТ расмийлари билан учрашди'ning rasmi

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, суҳбат чоғида барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборотга қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб қилиш борасидаги лойиҳалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, стратегик коммуникацияларни кучайтириш, ОАВ билан ҳамкорликни кенгайтириш ва журналистлар учун таълим дастурларини ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилган.

Учрашувда Ўзбекистондаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини БМТнинг UN Academic Impact дастурига қўшиш ташаббуси илгари сурилган.

Бундан ташқари, ёш журналистларни тайёрлаш, ёлғон ахборотга қарши курашиш ва БМТ стажировкалари доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашув якунида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Глобал коммуникациялар департаменти вакилларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан келишувга эришилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев БМТнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашади'ning rasmi

    Сиёсат 18.09.2025 22:39

    Мирзиёев БМТнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашади

    Ушбу олий даражадаги учрашув 22 сентябрь, душанба куни Бош Ассамблеялар залида бўлиб ўтади.

    'Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан халқаро  ҳамкорлик ва ислоҳотлар ҳақида гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 18.09.2025 14:26

    Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан халқаро ҳамкорлик ва ислоҳотлар ҳақида гаплашди

    Мирзиёева ЖСТ раҳбарига доимий қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирди.

    'Мирзиёев Осиё тараққиёт банки вице-президентини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.09.2025 17:14

    Мирзиёев Осиё тараққиёт банки вице-президентини қабул қилди

    Шунингдек, учрашувда банк Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш муҳокама қилинди.

    '1,7 млн аёл ишли бўлди, 50 минг қиз IT’га ўқитилади'ning rasmi

    Сиёсат 17.09.2025 13:01

    1,7 млн аёл ишли бўлди, 50 минг қиз IT’га ўқитилади

    Мамлакатимизда хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш давлат сиёсати даражасига айланди.

    'Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.09.2025 11:48

    Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

    Шавкат Мирзиёев сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ижтимоий ислоҳотлар туфайли камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача камайганини очиқлади.

    'Наманганда “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форуми бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 17.09.2025 11:39

    Наманганда “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форуми бошланди

    Президент Шавкат Мирзиёев форум очилишида нутқ сўзлаб, глобал муаммони ҳал қилишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади.