АсосийЖамият

Тошкент ҳавоси яна хавф остида: Марказий Осиёда энг ифлос ҳаво — пойтахтда

Бугун Тошкент дунёдаги энг ифлос ҳаво тўпланган шаҳарлар орасида 6-ўринда қайд этилди

'Тошкент ҳавоси яна хавф остида: Марказий Осиёда энг ифлос ҳаво — пойтахтда'ning rasmi

Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунё шаҳарлари ичида 6-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir халқаро мониторинг платформаси хабар берди.

Соат 10:11 ҳолатига кўра, пойтахт ҳавосида инсон саломатлиги учун энг хавфли ҳисобланган PM 2.5 зарралари миқдори 38,9 мкг/м³ ни ташкил қилган. Бу кўрсаткич ҳавонинг “сифат паст” тоифасига киради.

Мутахассислар бундай вазиятда:

  • зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик,
  • ниқоб тақиб юриш,
  • хонани мунтазам тозалаш ва шамоллатмаслик,
  • юз-қўлларни тез-тез ювишни тавсия этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 сентябрь куни Тошкент дунё бўйича энг ифлос ҳаво қайд этилган шаҳар сифатида 1-ўринда қайд этилган эди.

    Бошқа янгиликлар