Маълум қилинишича, бугун, 20 апрель куни Япониянинг Хонсю ороли шимолида жойлашган Аомори префектурасида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлган.
Шу муносабат билан мамлакат миллий метеорология хизмати цунами хавфи ҳақида огоҳлантирган. Илк тўлқинлар баландлиги 3 метргача етиши ва яқин вақт ичида қирғоқларга чиқиши мумкин.
Хавфли ҳудудлар сифатида Аомори, Иватэ ва Мияги префектуралари, шунингдек, Хоккайдо оролининг жанубий қисми кўрсатилган. Аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш ва соҳил ҳудудларидан узоқлашиш тавсия этилмоқда.






