АсосийСиёсат

Фарғонада газчи ва мутахассис пора билан қўлга тушди

Вилоятда икки нафар мансабдор шахс фуқаролардан жами 15 минг доллар талаб қилгани аниқланиб, жиноят устида ушланди.

'Фарғонада газчи ва мутахассис пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг туманларидан бирида газ таъминоти бўлими бошлиғи юқори босимли газга уланиш эвазига ҳар бир фуқаро уйидан 1000 АҚШ долларидан пора сўраган. Жами 10 минг доллар талаб қилган мансабдор тезкор тадбирда қўлга олинди. У илгари ҳам судланган.

Яна бир ҳолатда вилоят қурилиш назорати инспектсиясининг бош мутахассиси ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 5000 доллар пора сўраган. У 1000 долларни олаётганда ушланди.

Иккала ҳолат бўйича ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар