Кеча, 25 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Lacetti тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Д-087 – “Марғилон шаҳар-Қува-Марҳамат шаҳар” автомобиль йўлининг 7-километрида, “Ўрда таги” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Volkswagen русумли тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тез тиббий ёрдам автомобили йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.






