АсосийСпорт

Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтга қарши майдонга тушади

Ўртоқлик учрашуви 9 октябрь куни Тошкентда ўтказиладию

'Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтга қарши майдонга тушади'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Қувайт футбол ассоциацияси расмий маълумот берди.

Беллашув 9 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Ўйин вақти ҳамда стадион ҳозирча эълон қилинмаган.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бунгача Қувайт билан 5 бор тўқнаш келган. Улардан 3 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 2 учрашувда эса мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоаси шу ойда яна бир ўртоқлик ўйинида — Уругвай терма жамоасига қарши ҳам майдонга тушиши кутилмоқда. Бу беллашув ҳам ФИФА кунлари доирасида ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар