АсосийСпорт

Қўлимда жуда яхши жамоа бор, лекин уни янада яхшилашим керак – Каннаваро

Бош мураббий Фабио Каннаваро баҳсдан кейин ўз фикрларини айтди.

'Қўлимда жуда яхши жамоа бор, лекин уни янада яхшилашим керак – Каннаваро'ning rasmi

Ўзбекистон миллий жамоаси 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Бош мураббий Фабио Каннаваро Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрларини айтди.

“Афсуски бу ўйинда 9 футболчимиз жароҳат туфайли қатнаша олмади. Мен учун барча футболчиларни кўрикдан ўтказиш муҳим эди, улар билан кўпроқ вақт ўтказиш, кўпроқ нарсаларни яхшилашга ҳаракат қилиш. Уларнинг иштиёқидан, ҳаракатларидан жуда хурсандман. Осон эмас эди, чунки 2 кун олдин учиб келдик, яхши ҳордиқ чиқариш ҳам қийин бундай вазиятда. Лекин жуда яхши ўйин ўтказдик”, — дейди Каннаваро. 

Шунингдек, бош мураббий бундай ўйинларда гол уриш муҳимлигини ва олдинроқ ҳам гол уриш имконияти бўлганини билдириб, 2-3 та яхши вазият бўлганини айтган.

“Ўтган иккита ўйиндан кейин хурсандман, қўлимда жуда яхши жамоа бор. Лекин биз уни янада яхшилашимиз керак. Бизда (жаҳон чемпионатигача) 8 ой вақт бор, жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун. Лекин бу фақат машғулотга боғлиқмас, кўп нарсага боғлиқ: овқатланиш, ухлаш, кундалик машғулотлар. Биз жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёрланишимиз керак, чунки қийин бўлади. Миллий жамоа ноябрь ойида иккита ўйинга келишган, бу Дубайда бўлади. Ўзбекистонда қолиб, миллий чемпионат ўйинларини кузатаман, машғулотларга бораман, футболчилар билан кўришаман, мураббийлар билан танишаман. Миллий жамоа мураббийининг иши шундан иборат”,— дейди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди'ning rasmi

    Спорт 13.10.2025 19:49

    Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди

    Бу Миллий терма жамоанинг Фабио Каннаваро бош мураббийлиги остидаги илк мағлубияти бўлди.

    'Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши асосий таркибида кимлар ўйнаши айтилди'ning rasmi

    Спорт 13.10.2025 16:51

    Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши асосий таркибида кимлар ўйнаши айтилди

    Учрашув Малайзиянинг Малакка шаҳрида жойлашган “Hang Jebat” стадионида бўлиб ўтади.

    'Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 21:57

    Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак — Каннаваро

    Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Кувайт билан ўйинда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 17:19

    Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Ўйин соат 18:00 да “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинини Қувайтга қарши ўтказади'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 09:40

    Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинини Қувайтга қарши ўтказади

    Бугунги ўртоқлик учрашуви Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.