АсосийСпорт

Садриддин Ҳасанов “The Guardian”нинг дунёдаги энг иқтидорли 60 футболчиси рўйхатига киритилди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Осиёнинг “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” унвонига даъвогар сифатида қайд этилди.

'Садриддин Ҳасанов “The Guardian”нинг дунёдаги энг иқтидорли 60 футболчиси рўйхатига киритилди'ning rasmi

Буюк Британиянинг машҳур “The Guardian” нашри жаҳондаги 2008 йилда туғилган энг иқтидорли 60 футболчи рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов ҳам бор.

Нашр ёзишича, Ҳасанов U-17 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига қарши учрашувда жамоа тўққиз киши қолганига қарамасдан, яккаюгоз дриблинг орқали гол урган ва жамоасига 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлаган. У турнир давомида 4 та гол киритиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Ҳасанов ҳозирда Осиёда “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” унвонига даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “The Guardian” рўйхатига аввалроқ Жасурбек Жалолиддинов (2019) ва Азизбек Тўлқинбеков (2024) ҳам киритилган эди.

    Бошқа янгиликлар