Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белгия етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.
Ўзбекистон етакчисини мамлакат пойтахтининг халқаро аэропортида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Бугун, Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ҳамда Белгияликлар Қироли Филипп билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.






