2016 йил 16 декабрь куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Муҳиддин Эсонов Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан “Ўзагрокимё” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими этиб сайланди.