АсосийБу қизиқ

Хитой электробусларини масофадан бошқариш мумкинлиги аниқланди

Норвегияда ўтказилган синовда Хитойда ишлаб чиқарилган Yutong электробуслари ишлаб чиқарувчи томонидан масофадан ўчирилиб ёки бошқарилиши мумкинлиги фош бўлди.

'Хитой электробусларини масофадан бошқариш мумкинлиги аниқланди'ning rasmi

Anadolu агентлигининг ёзишича, Ослодаги жамоат транспорти учун масъул Ruter компанияси ёз ойларида икки автобусни — бири Нидерландияда, иккинчиси Хитойда ишлаб чиқарилган — махфий тестдан ўтказган. Текширув натижасида Нидерландия моделида бундай имконият мавжуд эмаслиги, Yutong электробусларида эса ишлаб чиқарувчи масофадан дастурий бошқарув ўрнатгани аниқланган.

Мутахассислар бу тизим ёвуз мақсадларда қўлланса, транспорт воситаларининг бутун электрон инфратузилмаси ишдан чиқиши мумкинлигини таъкидлади.

Бу ҳолат Европада рақамли хавфсизлик ва ташқи технологияларга қарамлик масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Норвегияда олинган натижалардан сўнг диққат Данияга қаратилди — мамлакатда ҳозирда 262 та Yutong электробус фаолият кўрсатмоқда.

Дания транспорт оператори Movia раҳбари Еппе Гаард бу ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

Европа расмийлари хорижий технологиялар орқали ташқи таъсир эҳтимолига эътибор қаратмоқда. Киберхавфсизлик мутахассислари эса транспорт инфратузилмасида миллий дастурий таъминот ва серверлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Хитойдан Тошкентга 202 та Yutong электробуслари олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кескин тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 16:46

    Долларнинг расмий курси кескин тушди

    Марказий банк 4 ноябрь куни амалда бўладиган валюта курсларини эълон қилди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 00:04

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 22 даража иссиқ бўлади.

    'Долларнинг расмий курси тушдими?'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.10.2025 17:12

    Долларнинг расмий курси тушдими?

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Трамп ва Путин нега учрашмай қолгани очиқланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.10.2025 16:02

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.10.2025 06:26

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 25 даража иссиқ бўлади.

    'Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.10.2025 17:13

    Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

    Ноябрь ойининг бошида ҳаво ҳарорати 0-3 даражагача тушади.