АсосийЖиноят

Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди

Ҳаммаси алимент тўловлари масаласидаги жанжалдан бошланган.

'Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди'ning rasmi

Фарғонада ота алимент бўйича чиққан жанжал оқибатида хотини ва 2 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Аниқланишича, 3 ноябрь куни соат 18:00 ларда 1991 йилда туғилган эркак 1998 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан фарзанди учун алимент тўловлари масаласида жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғи ва 2023 йилда туғилган қизига тан жароҳати етказган ва воқеа жойида яширинган.

Олинган жароҳатлар оқибатида аёл ва вояга етмаган қиз шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар