Россия рус тили расмий мақомга эга мамлакатлар фуқароларининг ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламент мажлисида маълум қилди.
Унинг айтишича, рус тили расмий тил ҳисобланмайдиган давлатлардан келган ҳайдовчилар Россияда ишлаш учун қоидалар ва имтиҳонлардан ўтиши керак бўлади.
Володин Россияда чет эллик ҳайдовчилар учун рус тилини билиш, қонунларга, маданият ва анъаналарга ҳурмат билан ёндашиш муҳим эканини таъкидлади.
Ҳозирги қонунчиликка кўра, хорижий гувоҳномалар Россияда тан олинади, аммо улар рус тилига таржима қилиниб, нотариал тасдиқланган бўлиши шарт. Ишлаш мақсадида келган ҳайдовчилар эса имтиҳондан ўтиб, рус намунасидаги гувоҳнома олиши лозим.






