АсосийДунё

Қозоғистондаги кафе портлашида 7 киши ҳалок бўлди

Оқмўла вилоятининг Шучинск шаҳрида жойлашган кафеда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида 7 киши вафот этди, 26 нафар фуқаро жароҳат олди.

'Қозоғистондаги кафе портлашида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳодиса 27 февралга ўтар кечаси Шучинск шаҳридаги беш қаватли турар-жой биносига уланган кафеда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида юз берган.

Маълум қилинишича, жабрланганларнинг 13 нафари Бурабай туман касалхонасига ётқизилган, 6 киши амбулатор кузатувга олинган. Қурбонлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор.

Вилоят ҳокимлиги барча зарур куч ва воситалар сафарбар этилганини, воқеа жойида махсус ишчи гуруҳ фаолият олиб бораётганини маълум қилди.

Мутахассислар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, марҳумларнинг оилаларига зарур кўмак берилиши билдирилди.

    Бошқа янгиликлар