АсосийСпорт

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди.

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

Манчестернинг нуфузли Manchester Evening News нашри ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City сафидаги фаолияти ва унинг клуб оммабоплигига кўрсатаётган таъсири ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди.

Нашрга кўра, Ҳусанов қисқа вақт ичида нафақат Pep Guardiola жамоасининг муҳим бўлагига, балки миллионлаб ўзбекистонликлар учун рамзий қаҳрамонга айланган. Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритган бир пайтда, Ҳусановнинг Англия Премьер-лигасидаги муваффақиятлари мамлакатнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Ҳусанов жамоага келгандан кейинги дастлабки икки ҳафта ичида “Manchester City” YouTube каналини энг кўп томоша қилган давлат Буюк Британия ёки Бразилия эмас, аниқ Ўзбекистон бўлди. 

2024/2025 йилги мавсум якуни бўйича, Ўзбекистондан қайд этилган умумий кўришлар сони 26 миллиондан ошди. Бу натижа билан мамлакат глобал рейтингда 4-ўринга кўтарилди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, Абдуқодир ҳали жамоанинг тўлиқ асосий таркиб футболчисига айланиб улгурмаган бир вақтда ҳам клуб веб-сайти ва мобил иловасидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони қарийб бир миллионга етган. 

Мухлислар фаоллиги фақат интернет билан чекланиб қолмади — у бевосита “Etihad Stadium” трибуналарида ҳам сезила бошлади. Сўнгги икки йил ичида клубнинг Ўзбекистондаги фан-базаси 500 фоизга кенгайди. Тошкентда “Manchester City”нинг расмий мухлислар гуруҳи ҳам ташкил этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ювентус Реалybyu ярим ҳимоячисига қизиқмоқда'ning rasmi

    Спорт 30.05.2026 10:09

    Ювентус Реалybyu ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

    Реалнинг ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Италиянинг Ювентус трансфер рўйхатидан жой олди.

    '“Реал Мадрид” дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди'ning rasmi

    Спорт 29.05.2026 15:47

    “Реал Мадрид” дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди

    “Forbes” журнали дунёдаги энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилди.

    'Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади'ning rasmi

    Спорт 25.05.2026 08:51

    Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади

    “Opta” суперкомпютери АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

    'Ўзбекистон МТЖнинг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби маълум қилинди'ning rasmi

    Спорт 25.05.2026 02:32

    Ўзбекистон МТЖнинг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби маълум қилинди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 14:56

    Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

    Маълум қилинишича, жамоа бош мураббийи Pep Guardiola ушбу учрашувда бир қатор асосий футболчиларга дам беришга қарор қилган.

    'Конго терма жамоаси карантин талабига қарамай ЖЧга тайёргарликни давом эттирмоқда'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 12:11

    Конго терма жамоаси карантин талабига қарамай ЖЧга тайёргарликни давом эттирмоқда

    Конго жамоаси АҚШнинг 21 кунлик карантин тавсиясига қарамай, ЖЧ олдидан тайёргарлик режасини ўзгартирмаслигини маълум қилди.