АсосийSUG'DIYONA

Ярим соатда ясаш мумкин бўлган Янги йил безаклари(Фото)

Катта-ю кичик орзиқиб кутадиган байрам Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Кўпчилик янги йил арафасида уй хоналарини байрамона тарзда безатиши одат тусига кирган. Агар уйингизни ноодатий ва ҳамёнбоп тарзда безатишни истасангиз, қуйидаги тавсияларга қулоқ тутинг. Биз тавсия этмоқчи бўлган  безакларни бир зумда уй шароитида ясаш мумкин. 

Иплардан юлдузчалар
Турли ранглардаги иплардан ясалган нафис юлдузчаларни арча, қандил, деразага илиб қўйиш ёки улар ёрдамида деворни безатиш мумкин.

Уларни ясаш жуда осон. Бунинг учун сизга тўқишда ишлатиладиган исталган ранг ва қалинликдаги иплар, тахтакач ва бир нечта кичкина михчалар зарур бўлади.

Арча ўйинчоқлари ва илгичдан гулчамбар
Унча қиммат турмайдиган арча ўйинчоқлари ва эскирган илгичдан ярим соатда чиройли гулчамбар ясаш мумкин. 

Бунинг учун сизга бир нечта шар шаклидаги арча ўйинчоқлари (улар турли ўлчам ва рангда бўлгани маъқул), ингичка сим, арча шохлари керак бўлади.

Турли рангдаги шапкачалар
Тўқиш учун ишлатиладиган иплардан фойдаланиб, ранг-баранг шапкачалар ясаш мумкин. Улар ёрдамида эса арча ёки деворларни безатиш мумкин. Шапкачаларни деразага ёки қандилларга осиб қўйсангиз ҳам бўлади. Бу безакни беш ёшдан катта бўлган болалар ҳам бемалол ясай олади.

Бунинг учун сизга қалинроқ қоғоз ёки картон, қайчи, турли рангдаги иплар керак бўлади.

“Қорга кўмилган шаҳар” ёритгичи
Бу антиқа ёритгичларни ясаш ўта оддий. Бунинг учун қоғоздан шаҳар акс этган манзарани қирқиб олиш ва уни банка сиртига ёпиштириб чиқиш кифоя. Қоғозни қирқаётганда унда бироз ортиқча қисм қолиши керак. У ёпиштириш учун керак бўлади. Банка ичига шам ёқиб қўйсангиз қор остида қолган шаҳар манзараси акс этган ёритгич ҳосил бўлади.

Бунинг учун сизга банка, исталган рангдаги қалин қоғоз (оқ рангдагиси ҳам бўлади), шам керак бўлади.

Шунингдек, дўконларда сотилаётган “қорли” спрейдан сотиб олиб, банка устига сепиб қўйиш мумкин.

Янги йил ёритгичлари
Бу мўжизани беш дақиқада ясаш мумкин. Шунчаки шарлар,арча шохчаларини тўплаш ва уларни шаффоф, рангсиз стакан ичига солиш кифоя. Уларни ёнадиган гирляндалар билан безатиш кифоя.

Ёниб турадиган “бурчаклар”
Арча ўйинчоғи орасига беркитилган ёрқин гирляндалар ёниб турган гулхан ёки камин кўринишини беради. Улардан худди иссиқ чиқаётганга ўхшайди. Безакни ясаш учун кичикроқ саватча ёки челак керак бўлади. Арча ўйинчоқлари ва гирляндаларни эса топиш қийин эмас.

Сузиб юрадиган шамчалар 
Янги йил столига ўзгача кўрк берадиган безак. Уни ясаш ҳам жуда осон.

Айниқса, бундай безакдан фарзандларингиз завқ олади. Стакан ичида наъматак, шох ёки лимонлар қуршовида сузиб юрган шамлар сизга ўзгача кайфият бағишлайди.

Безакни арча ўйинчоқлари, апельсин пўстлоғи, табиий гуллар ва барглар билан ҳам бойитишингиз мумкин.

Шамлар сузиб юрадиган идиш сифатида эса ликопча, банкалар, бокал ёки гулдонни ҳам ишлатиш мумкин. 

Музлатгичга ёпиштириладиган қорбобо
Ёпиштириладиган қорбобони ясаш фарзандларизга манзур бўлиши табиий. Ахир, йирик детални қирқиш 3 ёшли боланининг ҳам қўлидан келадида!

Бунинг учун айлана шаклидаги қоғоз парчалари, бурун ва шарф шаклини қирқиб олиш кифоя. Тайёр деталлардан қорбобо шаклини ясаб девор ёки музлатгичга скотя ёрдамида ёпиштириб чиқиш мумкин.

Деразалар учун қор парчалари
Клейлаш учун ишлатиладиагн пистолетни ишлатиш учун яхши ғоя! Қор парчаларини ойнага ёпиштириш учун уларни клей суртилгандан сўнг, текислаб чиқишнинг ўзи етарли.

Бунинг учун сизга қор парчаси ҳосил қилинган қоғоз, пишириқ пишириш учун ишлатиладиган қоғоз, клей ёпиштириш учун қўлланиладиган “пистолет” керак бўлади.

Арча-конфетлар
Байрамона арча-конфетлар билан Янги Йил дастурхонини безатиш мумкин. Рангли қоғоздан учбурчаклар кесиб олинг, уларни скотч ёрдамида чўпчаларга ёпиштиринг ҳамда арчаларни конфетларга бириктириб чиқинг.

Бунинг учун сизга исталган трюфель конфетлари, мисвок, рангли қоғоз, скотч, расмли картон керак бўлади.

Бошқа янгиликлар