АсосийСпорт

Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Италияга 2:3 ҳисобида ютқазди.

Биринчи тайм Италиянинг ташаббуси остида ўтди. 19-дақиқада Томас Кампаниелло дарвозабон Иброҳим Шокиров қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи таймда тенг курашлар кузатилди. 56-дақиқада Амирхон Муродов бурчак зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тақдирини қисқа фурсатдаги хатолар ҳал қилди. 68- ва 70-дақиқада Кампаниелло ва Идрисса ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ўз жамоасига ғалаба келтирувчи голларни урди.

Сўнгги дақиқаларда Азизбек Эримбетов ҳисобни қисқартира олди холос.

Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    Бошқа янгиликлар