АсосийЖиноят

Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.

'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖ даласидан полиэтилен целлофан ўғирлангани ҳақида ИИБга мурожаат тушгач, бўлимнинг подполковник ва майор унвонидаги икки нафар катта тезкор ходими 4 фуқарони мажбуран бўлимга олиб кетгани маълум бўлди.

Тезкор ходимлар уларни “қамаб қўйиш” билан қўрқитиб, ишни тўхтатиш эвазига 55 млн сўм талаб қилган. Кейинроқ “зарарни қоплаш” учун 24 млн сўм олгани айтилмоқда. Шунингдек, жиноят иши қўзғатмаслик ва ҳужжатларни маъмурий жавобгарликка мослаб судга юбориш учун қўшимча 11 млн сўм талаб қилишган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар 11 млн сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 05.12.2025 08:14

    Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    'АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 04.12.2025 09:20

    АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

    У “энг хавфли” тоифадаги шахслар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда Нью-Жерсидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

    'Гулистондаги ошхонада газ портлаши ортидан 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 03.12.2025 11:54

    'Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.12.2025 08:13

    Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди

    Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони мансабдор танишлари орқали вилоят бошқармасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани, бунинг эвазига эса 2 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

    'Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дорихона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 28.11.2025 19:17

    Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дорихона аниқланди

    Жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланди.