АсосийСпорт

Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади

Ҳудудий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари, аввало, ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

'Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади'ning rasmi

Президент "2027 йилда футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ҳужжат 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш, шунингдек, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли йирик мусобақаларини ўтказиш мақсадида тайёрланган.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси бепул асосда очилади.

Ҳудудий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари, аввало, ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Етишмаётган қисми эса Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда молиялаштирилади.

Ҳудудий офис биносини таъмирлаш, зарур мебеллар, ускуналар, техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари қарорга мувофиқ Реконструкция ва ривожланиш жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Шу билан бирга, офисни сақлаш бўйича минимал талаблар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги уруш Жаҳон чемпионатига салбий таъсир ўтказиши мумкинми?'ning rasmi

    Спорт 01.03.2026 05:09

    Эрондаги уруш Жаҳон чемпионатига салбий таъсир ўтказиши мумкинми?

    Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сўроқ остида қолаётгани ҳақида гапирди.

    'Беллингем Жаҳон чемпионати учун сафдан чиқиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 28.02.2026 11:47

    Беллингем Жаҳон чемпионати учун сафдан чиқиши мумкин

    Жорий мавсумда Беллингем “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда 14 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

    'Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт 24.02.2026 10:12

    Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди

    Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова АҚШнинг Техас штатида ўтаётган WTA 250 ATX Open турнирини ғалаба билан бошлади.

    'Неймар 2026 йилда фаолиятини якунлаши мумкин'ning rasmi

    Спорт 20.02.2026 09:03

    Неймар 2026 йилда фаолиятини якунлаши мумкин

    “Barcelona” ва “Paris Saint-Germain”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда “Santos FC” сафида тўп сураётган “Neymar” 2026 йилда фаолиятини якунлаши мумкинлигини билдирди.

    'Анчелотти Неймарнинг ЖЧдаги иштирокини шарт деб билди'ning rasmi

    Спорт 17.02.2026 08:42

    Анчелотти Неймарнинг ЖЧдаги иштирокини шарт деб билди

    Манбага кўра, мутахассис футболчининг айни пайтдаги жисмоний тайёргарлиги ва юқори савияда ўйнашга тайёрлигини асосий мезон сифатида кўради.

    'Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди'ning rasmi

    Спорт 16.02.2026 14:02

    Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

    Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди.