Қатар Қўшма Штатлар ва Венесуэла ўртасида воситачилик қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қатар илгари ҳам АҚШ ва Венесуэла ўртасида муваффақиятли воситачилик қилган ва томонлар мурожаат қилган тақдирда мавжуд алоқа каналларидан фойдаланишга тайёр. Шунингдек, у Венесуэланинг вақтинчалик президенти Делси Родригеснинг 2025 йил апрелида Дохага ташрифи ва Қатар Бош вазири билан учрашувини эслатиб ўтди.
Ал-Ансари Венесуэладаги вазият нафақат ушбу мамлакат, балки бутун минтақанинг барқарорлиги учун муҳим эканини таъкидлаб, барча томонларни ўзини тийишга ва кескинликни оширмасликка чақирди.






